

⚙️ “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан Ховос туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Даврон» подстанциясида навбатдаги режали жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.
Таъмирлаш ишлари доирасида:
♦ Т-1 куч трансформаторида техник кўрик ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди;
♦ 10 кВ кучланишли шиналар тизими (СШ-10 кВ) техник ҳолати текширилиб, профилактик ишлар бажарилди;
♦ 35 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаси (ОРУ-35 кВ) кўздан кечирилиб, зарур созлаш ва мустаҳкамлаш ишлари олиб борилди;
♦ 35 кВ кучланишли линия ажраткичида (РЛ-35 кВ) жорий таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш тадбирлари бажарилди.
Мазкур тадбирлар электр қурилмаларининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш, тармоқда юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг!