

❗️ Электр қурилмалари, хусусан подстанциялар ва юқори кучланишли электр тармоқлари атрофи ўта хавфли ҳудуд ҳисобланади.
Болалар ва ўсмирларнинг бундай жойларда ўйнаши оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
Илтимос, фарзандларингизни:
♦ Подстанция ва трансформатор пунктлари яқинида ўйнашига йўл қўйманг.
♦ Электр симлари остида ва подстанциялар яқинида варрак учиришига рухсат берманг.
♦ Узилган ёки осилиб турган симларга яқинлаштирманг.
⚠️ Болалар фақат махсус ўйин майдончаларида ва хавфсиз ҳудудларда ўйнаши керак.
Унутманг, электр токи кўринмайди, аммо ҳаёт учун хавф туғдиради.
⚠️ Электр тармоқларида носозлик ёки хавфли ҳолатни сезсангиз, зудлик билан тегишли хизматларга хабар беринг.
▪️Тез тиббий ёрдам: 103
▪️Ёнғин хавфсизлиги: 101, 112
▪️ИИБ (Ички ишлар): 102
▪️ФВВ (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги): 1050
▪️Электр тармоқлари: 1154
▪️ Газ тармоқлари: 1104
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарорига мувофиқ, электр тармоғи хўжалиги объектларининг барқарор ишлаши учун, муҳофаза зоналарида экологик зарар ва ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган бирон-бир ҳаракатни содир этиш тақиқланган.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг!