2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Акциядорлик жамиятида «Саодат» журнали ижодкорлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
  • 07.03.2026
  • 7

Аввал хабар берганимиздек, бугун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг барча филиалларида 8 март — “Хотин-қизлар халқаро куни” байрами муносабати билан муҳтарама ҳамкасбларимизни табриклаш тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Марказий бошқарув аппаритида ташкил этилган бу сафарги тадбирга “Дўстлар клуби” ижодкорлари ҳам ташриф буюришди.  

⚡️ Тадбирни Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари С.С.Артиков очиб берди. Собиржон Садуллаевич тадбир иштирокчилари — жамоамизнинг барча аёлларини халқаро сана муносабати билан табриклаб, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдумалик Абдусалимович Назировнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Байрам табригида мамлакатимизда хотин-қизлар учун яратилаётган шароитлар, кўрсатилаётган юксак эътибор, шунингдек, энергетика соҳаси аёллари учун яратилган меҳнат шароитларни алоҳида эътироф этилди.

Сўнгра «Саодат» журнали ижодкорлари — Мунаввара Усмонова, Қутлибека Раҳимбоева, Махсума Эргашева ҳамда Дилсора Нурмуродовалар сўзга чиқиб, Она ва Аёлни улуғлаган халқимизнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва маданий йўналишдаги барча ишларида унум ва барака бўлишини алоҳида эътироф этишди. Акциядорлик жамоаси хотин-қизларини табриклашди.

✅ Тадбир сўнгида ижодкорлар ўз қаламига мансуб назмий асарлардан намуналар ўқиб бериб, тадбир иштирокчиларини хушнуд этишди. 

⚡️ Эътиборингизга ушбу тадбирда суратга олинган лавҳаларни ҳавола этамиз.

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati