
БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ Халқаро ҳамкорлик шўбаси етакчи мутахассиси лавозими.
Таълим:
• Олий маълумот (халқаро муносабатлар, иқтисодиёт, молия, энергетика, ҳуқуқ ёки тегишли соҳалар);
• Магистр даражаси устунлик беради.
Иш тажрибаси:
• Халқаро ҳамкорлик, инвестиция лойиҳалари, халқаро молия институтлари (Жаҳон банки, ОТБ, ЙТТБ, ИИРБ ва бошқалар) билан ишлаш тажрибаси;
• Давлат органлари, йирик компаниялар ёки халқаро ташкилотларда иш тажрибаси афзал ҳисобланади.
Тил билими:
• Давлат (ўзбек) тили – мукаммал даражада (ёзма ва оғзаки);
• Инглиз тили – мукаммал даражада (ёзма ва оғзаки);
• Рус тили – ишчи даражада;
• Қўшимча хорижий тилларни билиш устунлик беради.
Касбий кўникмалар:
• Халқаро шартномалар, англашув меморандумлари (MoU), битимлар ва келишувлар лойиҳаларини тайёрлаш ва келишиш;
• Инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари билан ишлаш;
• Лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, таҳлил қилиш ва мониторинг қилиш;
• Расмий ёзишмалар, презентациялар ва ҳисоботлар тайёрлаш;
• Халқаро музокаралар ва учрашувларда иштирок этиш.
Компьютер саводхонлиги:
• MS Word, Excel, PowerPoint – юқори даражада;
• Электрон ҳужжат айланмаси тизимлари билан ишлаш қобилияти;
• Маълумотлар базалари ва реэстрлар билан ишлаш тажрибаси устунлик беради.
Шахсий фазилатлар:
• Таҳлилий фикрлаш ва тизимли ёндашув;
• Масъулиятлилик ва мустақил қарор қабул қилиш қобилияти;
• Коммуникация ва жамоада ишлаш кўникмалари;
• Стрессга чидамлилик, вақтни самарали бошқариш;
• Халқаро протокол ва ишбилармонлик этикасини билиш.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-66-15. 71-236-62-27
Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz
❗️Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати