2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
FM.103.1 тўлқинларида «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиалида амалга оширилган ишлар хусусида ахборот берилди
  • 11.03.2026
  • 6

✍️ «Ўзбекистон» радиоканалининг FM.103.1 тўлқинларида эфирга узатилган «Жараён» дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти босқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби У.П.Урунов томонидан Андижон вилоятида амалга оширилган ишлар хусусида ахборот берилди.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида жойлашган 220 кВ кучланишли «Сарой» подстанциясида АТ-2-125 МВА қувватли автотрансформатор ўрнига 200 МВА қувватли автотрансформатори ўрнатилиб, ишга туширилган эди.

⚙️ Бунинг натижасида подстанциянинг ўтказувчанлик қуввати 75 МВА оширилиб, умумий ўтказувчанлик қувват 400 МВА етказилди.

Радиобошловчи — Муслима Муродова. Дастурни журналист Ўрол Пардаев тайёрлаган.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг ҳисобот-маълумотномаларини расмий веб-сайтнинг «ҲИСОБОТЛАР» рукнидан ўқиб-танишиб олишингиз мумкин. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati