2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Ҳақиқат» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 11.03.2026
  • 2

"Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 35/10 кВ кучланишли «Ҳақиқат» подстанциясида режага мувофиқ жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Мазкур тадбирлар доирасида подстанциянинг 10 кВ кучланишли шиналар тизими (СШ-10 кВ) тўлиқ техник кўрикдан ўтказилиб, контакт бирикмалари мустаҳкамланди, уланиш нуқталари текширилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

⚙️ Шунингдек, Т-1 куч трансформаторида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб, унинг техник ҳолати чуқур диагностика қилинди, зарур профилактик чора-тадбирлар амалга оширилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида подстанциянинг ишончлилик даражаси оширилди, ускуналарнинг хавфсиз ва сифатли ишлаши таъминланди ҳамда истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш имконияти янада мустаҳкамланди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot