

1. ПОЛИЭТИЛЕН ТРУБАЛИ ТЎСИҚ
Юқори кучланишли тармоқ ўтказгичларини (симларини) йирик қушлар ахлатидан ҳимоя қилиш учун ўйлаб топилган янги ишланма — инновацион ғоя. Одатда йирик ва майда қушларнинг ахлати ифлослантириши оқибатида изоляция хусусияти йўқолади ва қисқа туташув содир бўлиб, тармоқ ўчишига олиб келади. Янги ишланма бу ҳолатни бартараф этишга хизмат қилади.
2. СОЯБОН ШАКЛЛИ ПЛАСТИК ТЎСИҚ
Электр узатиш тармоғи ва изоляторларни қуш ахлатидан ифлосланишидан ҳимоя қилишга мўлжалланган. Ушбу тўсиқларни қушлар миграция йўналиши ҳамда доимий яшаш ҳудудларида ўрнатилиши орқали қушлар сабабли электр таъминотида ўчишлар сони камайишига эришилади.
3. АЙЛАНИБ ТУРУВЧИ МОСЛАМА
“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали Электр узатиш линиялари хизмати ходимлари томонидан авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қушлар қўнишига қарши мосламанинг (тўсиқ) янгича ишланмаси яратилди. У шамол таъсирида эркин айланиб туради ва электр тармоқлари таянч устунларига қушлар қўнишига хавфсиз ҳамда самарали таъсир кўрсатади.
4. КУЧЛАНИШ ОСТИДА ТОЗАЛАШ ҚУРИЛМАСИ
Электр қурилмаларни кучланиш остида (ифлосланишдан) тозалаш қурилмаси билан боғлиқ ишланмалар чет давлатларда кенг қўлланилади. Натижада электр қурилмаларини ўчирмасдан (режим бўйича ўчириш имкони кам бўлган уланмаларда) ифлосланиш ҳолатидан (чанг, цемент, кимёвий аралашмалар ва ҳоказолар) тозалаш имконияти мавжуд бўлади. Бу эса истеъмолчилар электр таъминоти ишончлилигини ошириш учун хизмат қилади.
Ушбу ахборот Энерготизим ва электр тармоқларини эксплуатация қилиш департаменти томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тайёрланди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати