

Президентимизнинг 2026 йил 26 февраль кунидаги йиғилишида ҳар пайшанба "Ёшлар куни" куни деб эълон қилинди. Шу муносабат билан Андижон туманидаги 3-сон техникумда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали ҳамда "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали раҳбарияти иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Учрашув давомида талаба-ёшларга соҳада амалиёт ўташ имкониятлари, замонавий касб талаблари ҳамда битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, учрашувдан сўнг филиал директорлари "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида манзарали дарахтлар экишди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали
http://t.me/AndijonMET_Axborot