2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Ёшлар сиёсати
Ёшлар билан учрашув манзили қабул шаклида ўтказилди
  • 12.03.2026
  • 4

Жорий йилнинг 24 февраль куни Президентимиз томонидан ёшлар билан ўтказилган учрашувда мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш ва муаммоларини ўрганиш мақсадида ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” сифатида белгиланиши эълон қилинган эди.

✍️ Шу мақсадда “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали директори Ғайрат Ахмедов Зомин туманидаги «Юксалиш» ва «Гулшан» МФЙ ҳудудларидан ўзига бириктирилган 20 нафар ёшлар билан юзма-юз суҳбат ўтказди.

Учрашув давомида ёшларнинг келажак режалари, касб танлаш жараёни, шунингдек олий таълим муассасаларига кириш учун олиб борилаётган тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун зарур тавсиялар берилди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

http://t.me/JizzaxMET_Axborot