
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига мувофиқ, жорий йил 13-14 март кунлари “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Ҳашар доирасида:
▪️ маҳаллалар ва хонадонлар;
▪️ кўп қаватли уйлар атрофи;
▪️ гузар ва хиёбонлар;
▪️ зиёратгоҳ ва қабристонлар;
▪️ кўчалар ва болалар майдончалари ободонлаштирилади ва кўкаламзорлаштирилади.
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакиллари – эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш ишлари амалга оширилади.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида белгиланган тадбирлар амалга оширилади, “Мен ҳам кўчат экаман” акциялари, умумхалқ ҳашарлари ташкил этилади.
“Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишингизни сўраймиз!
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати