2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: 35/10 кВ кучланишли «Узбекистанский» ва «Сувсоз» подстанцияларида техник ишлар амалга оширилмоқда
  • 13.03.2026
  • 8

Яккасарой тумани ҳудудида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Узбекистанский» подстанциясидасида, Чилонзор тумани ҳудудида 35/10 кВ кучланишли «Сувсоз» подстанцияларида режалаштирилган техник ишлар амалга оширилмоқда.

▪️ Т-1 трансформаторида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб, ускуналарнинг техник ҳолатини яхшилаш ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида зарур профилактик тадбирлар бажарилмоқда.

▪️ Шунингдек, подстанция ҳудудида бўяш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Ушбу ишлар электр ускуналарининг ташқи муҳит таъсиридан ҳимояланишини таъминлаш ҳамда объектнинг техник ва эстетик ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.

Мақсад: электр энергетика объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш, ускуналарнинг хизмат муддатини узайтириш ҳамда электр таъминоти ишончлилигини янада ошириш.

Барча ишлар мутахассислар томонидан белгиланган техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилмоқда. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! 

http://t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot