

Бугун, 2026 йил 13 март куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Абдумалик Абдусалимович Назиров “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиалида ёш ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, жамоада соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни янада мустаҳкамлаш мақсадида филиалда фаолият юритаётган ёшлар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” тадбири ташкил этилди.
Мазкур учрашув очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтказилиб, унда ёш мутахассисларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглаш, уларнинг касбий ривожланишига кўмаклашиш, иш жараёнида юзага келаётган муаммоларни муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир ёшлар билан раҳбарият ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
⇒ Шунингдек, тадбир давомида ёшларнинг инновацион ғоялари, ташаббуслари ва келгусидаги режаларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди. Бундай учрашувлар жамоада ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларнинг фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг ташкилот ривожига қўшаётган ҳиссасини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ