2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Акциядорлик жамияти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидаги 5 гектар майдонда навбатдаги "Яшил белбоғ" боғи яратмоқда
  • 14.03.2026
  • 10

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Яшил белбоғ» боғини яратиш учун Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани «Саксонота» маҳала фуқаролари йиғини ҳудудидан 5 гектар ер ажратилган эди.

✅  Шу майдоннинг 3 гектар қисмига 2 минг туп мевали дарахт, қолган 2 гектарига манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган. Шундан 2500 дона терак кўчатлари, 400 туп каштан, 400 туп оққайин ва 300 туп вито дарахт кўчатларини экиш назарда тутилган.

Акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппарати, «Тошкент магистрал электр тармоқлари» ҳамда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиаллари ходимлари иштирокида 1500 туп мевали дарахт кўчатлари барча агротехник талаблар асосида экилмоқда.

⇒ Эслатиб ўтамиз, Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Президент қарорида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида белгиланган тадбирлар амалга оширилиши ҳамда “Мен ҳам кўчат экаман” акциялари, умумхалқ ҳашарлари ташкил этилиши белгиланган.

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati