2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти юртимиз аҳолисига қуйидаги мурожаат билан чиқди:
  • 11.03.2026
  • 5

Ҳурматли юртдошлар ва азиз ота-оналар! Болалар ва ўсмирлар подстанциялар атрофи, трансформатор пунктлари яқини ва юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари "муҳофаза майдони"да ўйнаши ва варрак учириши оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Чунки, электр қурилмалари, хусусан подстанциялар ва юқори кучланишли электр тармоқлари атрофи ўйин ва спорт мусобақалари учун ўта хавфли ҳудуд ҳисобланади. 

Илтимос, фарзандларингизни:

► Подстанция ва трансформатор пунктлари яқинида ўйнашига йўл қўйманг;
► Электр симлари остида ва подстанциялар яқинида варрак учиришига рухсат берманг;
► Узилган ёки осилиб турган электр симларга яқинлаштирманг.

⚠️ Болалар фақат махсус ўйин майдончаларида ва хавфсиз ҳудудларда ўйнаши керак.

Унутманг, электр токи кўринмайди, аммо ҳаёт учун хавф туғдиради.

⚠️  Электр ёки газ тармоқларида носозлик ёки хавфли ҳолатни сезсангиз, зудлик билан тегишли хизматларга хабар беринг.

▪️Тез тиббий ёрдам: 103
▪️Ёнғин хавфсизлиги: 101, 112
▪️ИИБ (Ички ишлар): 102
▪️ФВВ (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги): 1050
▪️Электр тармоқлари: 1154
▪️Газ тармоқлари: 1104

⇒ Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарорига мувофиқ, электр тармоғи хўжалиги объектларининг барқарор ишлаши учун, муҳофаза зоналарида экологик зарар ва ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган бирон-бир ҳаракатни содир этиш тақиқланган.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati