
«Ёшлар» радиоканалининг FM.104.0 тўлқинлари тўлқинларида жонли эфирга узатилган «Оқшомга қадар» дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти босқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби У.П.Урунов телефон алоқаси орқали радиобошловчи-журналист томонидан берилган долзарб масалаларга изог бериб, радиотингловчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.
Радиобошловчи — журналист Умида Ҳасанова.
Жонли эфирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарорига мувофиқ, электр тармоғи хўжалиги объектларининг барқарор ишлаши учун, муҳофаза зоналарида экологик зарар ва ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган бирон-бир ҳаракатни содир этиш тақиқлангани ҳақида эслатиб ўтилди.
⚡️ Бундан ташқари, болалар ва ўсмирлар подстанциялар атрофи, трансформатор пунктлари яқини ва юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари "муҳофаза майдони"да ўйнаши ва варрак учириши оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлиги, электр қурилмалари, хусусан подстанциялар ва юқори кучланишли электр тармоқлари атрофи ўйин ва спорт мусобақалари учун ўта хавфли ҳудуд ҳисобланиши истеъмолчиларга огоҳлантириш мурожаати сифатида маълум қилинди.
Маълумот ўрнида: Электр узатиш ҳаво линиялари "муҳофаза зонаси" майдонида кўплаб одамлар йиғилиши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай тадбирларни ўтказиш; муқим ва кўчма савдо расталарини ташкил этиш, чиқиндихона ташкил этиш, ахлатхоналарни жойлаштириш-йиғиш; ёқилғи-мойлаш материалларини ташлаш, уларни сақлаш ва қуйишни амалга ошириш тақиқланади!
⚡️ Ютубда кўриш
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати