

Президентимизнинг 2026 йил 26 февраль кунидаги йиғилишида ҳар пайшанба "Ёшлар куни" куни деб эълон қилинди. Шу муносабат билан Балиқчи туманидаги 45-мактабда "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали директори иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
✅ Тадбирда иштирок этган мутасаддилар томонидан ёшларнинг қизиқишлари, мавжуд муаммолари ва дуч келаётган камчиликлари атрофлича ўрганилди. Айниқса, касб танлашда йўналиш бериш, малака ошириш курсларига жалб этиш ҳамда уларнинг доимий иш билан таъминланишига кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
⚡️ Учрашув якунида филиал директори Обидов Бахтиёр Тохирович ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида бадиий китоблар совға қилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали
http://t.me/AndijonMET_Axborot