2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Акциядорлик жамиятининг 100 нафар ходими ёнғин хавфсизлиги бўйича малака сертификати соҳиби бўлди
  • 24.03.2026
  • 39

Аввал хабар берганимиздек, Акциядорлик жамияти ишчи-ходимларининг касбий билим-кўникмаларини ошириш, уларни хорижий тажриба билан таништириш ҳамда замонавий билим ва инновацион ёндашувларни ўзлаштириш мақсадида турли ўқув-малака курсларини ташкил этиш анъанаси мавжуд. 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари С.С.Артиков иштирокида ўтказилган навбатдаги тадбирда Акциядорлик жамияти тасарруфидаги 220–500 кВ кучланишли подстанциялардан саралаб олиниб маълум муддат ёнғин хавфсизлиги бўйича ўз билим-малакасини оширган 100 нафар ходимларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Ушбу сертификат ходимларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш кўникмалари — билим -салоҳияти етарли эканини тасдиқлайди ва иш жойида хавфсиз муҳитни таъминлашга масъуллигини англатади.

✔️ Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг катта ўқитувчиси Ш.Б.Асамов  ёнғин хавфсизлиги курсини муваффақиятли тугатган мутахассисларга сертификат ёрлиқларини топширди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati