

«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 110 кВ кучланишли Л–Айратом-1 ҳаво электр узатиш тармоғининг 107-сонли таянч устиндан 115-сонли устунларгача кенг кўламли техник тадбирлар — жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Жумладан, таянч устунларга жами 27 дона қушлар қўнишига қарши махсус тўсиқлар ҳамда 27 дона соябонлар ўрнатилди.
Шунингдек, 109, 111 ва 113-сонли устунларда мавжуд изоляторлар янгисига алмаштирилди. Яроқсиз ҳолга келган ПС-70 русумли изоляторлар ўрнига замонавий ва ишончли ПСД-70Э турдаги изоляторлар ўрнатилди.
⚡️ Барча ишлар мутахассислар томонидан белгиланган тартиб асосида ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ