2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Коррупцияга қарши курашиш
Бугун, 2026 йил 27 март куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Zoom платформаси орқали онлайн семинар ташкил этилди
  • 27.03.2026
  • 14

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ПФ-270-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб, Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимига, шу жумладан, рейтинг баҳолаш йўналишлари ва индикатор кўрсаткичларига киритилган бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича тақдимот ўтказилди.

Тақдимотда давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари масъул ходимларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди. 

✔️ Ушбу семинарда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятини Мувофиқлик тизими комплаенс хизмати бошлиғи  ҳамда бош мутахассиси ҳам иштирок этди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati