

“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиалига қарашли бир қатор подстанцияларда режа асосида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилди. Жумладан, 35/10 кВ кучланишли «Кериз» подстанциясида мавжуд камчиликлар бартараф этилди.
⚙️ Шунингдек, мазкур энергетика объектида 1000 кВа қувватга эга Т-1 куч трансформаторларини 2500 кВа қувватли трансформаторга алмаштириш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, таъмирлаш жараёнида трансформаторда керакли техник тадбир ишлари бажарилди.
Ушбу техник тадбирлар электр тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш ва тақсимловчи тармоқларга барқарор электр таъминоти етказиб беришга хизмат қилади.
⚡️ Ишлар электр хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmat
❗️ «НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг! http://t.me/NavoiyMET_Axborot