

Бугун, 2026 йил 30 март куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан ҳамкорликда Zoom платформаси орқали онлайн семинар ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 февралдаги “Йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнида коррупцияга қарши ҳамда рақобатни таъминловчи стандартларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 44-сон қарори ва қарордаги Низом талабларини тушунтиришга қаратилган масофавий ўқув машғулоти бўйича тақдимот ўтказилди.
Тақдимотда давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари масъул ходимларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди.
✅ Ушбу семинарда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ нинг Мувофиқлик тизими комплаенс хизмати бошлиғи ҳамда бош мутахассиси иштирок этди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати