

"Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Нурота» подстанциясида режали жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Мазкур ишлар доирасида подстанция ускуналарининг техник ҳолатини яхшилаш ҳамда уларнинг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
✅ Хусусан, трансформаторлар ҳолати тўлиқ текширувдан ўтказилди, изоляторлар фарқи бўялди, мойли ўчиргичларнинг мойи алмаштирилди ҳамда 10 кВ кучланишли шиналар тизими артиб тозаланди.
⚡️ Амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари электр энергиясини барқарор етказиб бериш, авария ҳолатларининг олдини олиш ҳамда ускуналарнинг хизмат муддатини узайтиришга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг!