2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Ёшлар сиёсати
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ: Навоийлик ёш энергетиклар учун спорт ўйинлари мусобақаси ташкил этилди
  • 02.04.2026
  • 26

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тизимида ёшлар сиёсати борасида турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. 

⚡️Мисол учун, “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали Касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотлари томондан ишчи-ходимлари ўртасида спорт ўйинлари ташкил этилди.

Юқори кучланишли тармоқларга хизмат кўрсатувчи мутахассислардан иборат жамолар ҳамда якка тартибда спортнинг шашка, шахмат, мини футбол, стол тенниси, арқон тортиш турлари бўйича 1-, 2- ва 3-ўринлар учун баҳс олиб боришди. Мусобақа ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

✍️ Ш.А. Муродов, “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали Ёшлар етакчиси 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat 

❗️ «НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! http://t.me/NavoiyMET_Axborot