2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Ёшлар сиёсати
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: Ўзбекистондаги биринчи рақамли подстанцияда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди
  • 03.04.2026
  • 7

Пайшанба — 2026 йил 2 апрель куни “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали директори Ғайрат Гаибович Аҳмедов иштирокида ёшлар билан учрашув тадбири доирасида 500 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда 220/110/10 кВ кучланишли «Зафаробод» рақамли подстанциясига пресс-тур уюштирилди.

► Учрашув давомида 500 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда 220/110/10 кВ кучланишли «Зафаробод» рақамли подстанцияси фаолияти билан таништирилди, шунингдек, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Шунингдек, тадбир давомида ёшларнинг инновацион ғоялари, ташаббуслари ва келгусидаги режаларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди. Бундай учрашувлар жамоада ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларнинг фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг ташкилот ривожига қўшаётган ҳиссасини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

► Мазкур учрашув очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтказилиб, унда ёш мутахассисларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглаш, уларнинг касбий ривожланишига кўмаклашиш, иш жараёнида юзага келаётган муаммоларни муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

http://t.me/JizzaxMET_Axborot