

Бугун, 2026 йил 5 апрель куни пойтахтимизнинг марказий кўчаларида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан «International Tashkent Marathon – 2026» халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда ходимлари фаол иштирок этмоқда.
✅ Тонгги соатларда 42 км 195 метр масофани ўз ичига олган марафон дастури иштирокчилари баҳсларга киришдилар. Натижа қуйидагича: Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ярим марафон бўйича миллий рекорд соҳиби ЖҒМҲО ҳарбий хизматчиси лейтенант Шоҳруҳ Давлатов марафон дастурида (42 км, 195 метр) маррани 2 соат 16 дақиқа натижа билан биринчи бўлиб кесиб ўтди ва ғолибликни қўлга киритди.
Марафон доирасида турли ёш ва тайёргарлик даражасига эга иштирокчилар учун қуйидаги йўналишлар ташкил этилган ва айни партда босқичма-босқич ўтказилмоқда:
♦ 42 км — тўлиқ марафон (старт 6:00)
♦ 21 км — ярим марафон (старт 7:30)
♦ 10 км югуриш (старт 9:00)
♦ 5 км югуриш (старт 11:00)
♦ 3 км — скандинавча юриш ва оммавий югуриш (старт 11:15)
♦ 2 км — инклюзив югуриш (старт 11:30)
♦ Kids Run — болалар учун: 1 км, 600 м, 400 м (старт 12:15)
Маълумот ўрнида: 8 йилдан буён кетма-кет ташкил этилаётган мазкур нуфузли спорт тадбири бугунги кунда мамлакатимиздаги энг йирик оммавий спорт мусобақаларидан бирига айланди.
⚡️ Маълумотларга кўра, жорий йилда марафонда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан 15 000 нафарга яқин иштирокчилар қатнашишмоқда. Улар орасида энергетикларнинг борлиги биз учун фахр.
✍️ Одилжон Воҳидов, Акциядорлик жамияти «спорт тарғиботчиси»
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати