2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: 220/110/10 кВ кучланишли «Юлдуз» подстанциясида режали жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди
  • 06.04.2026
  • 11

"Андижон магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли 220/110/10 кВ кучланишли «Юлдуз» подстанциясидаги қуввати 250 МВА автотрансформаторида техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди.

⚡️ Олиб борилган ишлар қуйидагилардан иборат:

♦ Куч трансформатори (АТ-1-250 МВА) техник текширувдан ўтказилди;

♦ Куч трансформатори ва трансформаторнинг кириткичлари (ввод) лаборатория текширувидан ўтказилди;

♦ Куч трансформаторининг релели ҳимоя ва автоматика тизими текширилди;

♦ Шиналар тизимидаги изоляторлар тозаланди;

♦ 10 кВ кучланишли комплект тақсимлаш қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

⚡️ Ушбу чора-тадбирлар электр энергиясининг узлуксиз ва хавфсиз узатилишини таъминлашга хизмат қилади ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр таъминотини етказиб бериш имконини оширади. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали 

http://t.me/AndijonMET_Axborot