

«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 110/35/10 кВ кучланишли «Булунғур» подстанциясида В-Килдон фидерида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жараён давомида релели ҳимоя қурилмалари текширилиб, уларнинг ишончли ишлаши таъминланди.
⚙️ Шунингдек, В-Килдон (С-35М) ҳамда В-Т1-35 қурилмаларида бўяш ишлари бажарилиб, ускуналарнинг техник ҳолати яхшиланди ва уларнинг узоқ муддат хизмат қилиши таъминланди.
⚡️ Бундан ташқари, А фазада болтли уланиш қисмида аниқланган контакт қизиши бартараф этилди. Ушбу носозликни ўз вақтида йўқотиш орқали авариявий ҳолатларнинг олди олинди.
Барча ишлар мутахассислар томонидан белгиланган тартиб асосида ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
https://t.me/SamarqandMET_Axborot