2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Тендерлар
Диққат! Тендер танлови учун эълон!
  • 06.04.2026
  • 8

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (кейинги ўринларда - ОИИБ) иштирокида молиялаштирилаётган “Ўзбекистон Республикаси электр энергиясини узатиш тизимининг барқарорлигини ошириш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида лойиҳани баҳолаш ҳужжати (ЛБҲ) ва концепция ишлаб чиқиш учун халқаро консультант компания ёллаш учун халқаро тендер танлови асосида таклифлар қабул қилинмоқда. Барча қизиқиш билдирган ташкилотлар танловда иштирок этиши мумкин.

 

 Қуйида батафсил маълумотлар келтирилган:

Лойиҳа номи

“Ўзбекистон Республикаси электр энергиясини узатиш тизимининг барқарорлигини ошириш”

Мамлакат

Ўзбекистон

Ташаббускор

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ

Харид тури

Лойиҳани баҳолаш ҳужжати ва концепция ишлаб чиқиш учун консультант хизматлари

Сектор

Энергетика

Эълон қилинган сана

03/04/2026

 Эълон ёпилиш санаси:

24/04/2026

1. Молиялаштириш хақида маълумот

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ мазкур лойиҳани Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг (ОИИБ) грант маблағлари ҳисобидан амалга оширади.

2. Харид қилиш фаолияти тўғрисида маълумот

Тендер савдолари банкнинг харид қилиш сиёсати ва қоидалари билан тартибга солинади, бу ҳар қандай мамлакатдан ташкилотларнинг иштирок этишига имкон беради (агар тендер ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса).

Консультант компания учун техник топшириқ ҳамда қизиқиш билдириш учун сўров (РEОИ) ОИИБ электрон сайтида қуйидаги ҳавола орқали эълон қилинган:

https://www.aiib.org/en/opportunities/business/project-procurement/list.html

3. Мижознинг алоқа маълумотлари

Барча аризалар pieneguprojects@gmail.com электрон почтаси орқали қабул қилинади

Биз билан боғланиш учун:

 

Ташкилот

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ

Манзил

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, 100084, Осиё кўчаси, 42-уй

Телефон

+998 71 236-66-45

Электрон почта

pieneguprojects@gmail.com

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот xizmati 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati