

«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 110/10 кВ кучланишли «Микрорайон» подстанциясида Т-2 трансформаторида аниқланган мой сизиб чиқиш ҳолати бартараф этилди. Носозлик ўз вақтида аниқланиб, зарур техник чоралар кўрилди ҳамда ускунанинг меъёрий ишлаши тикланди.
⚙️ Шунингдек, ОД-КЗ-Т2-110 қурилмасида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жараён давомида релели ҳимоя қурилмалари текширилди ҳамда синов ишлари ўтказилди.
Трансформатор баки қисмида бўяш ишлари бажарилиб, ускунанинг ташқи ҳолати яхшиланди ва уни узоқ муддат самарали ишлаши таъминланди.
⚡️ Барча ишлар мутахассислар томонидан белгиланган тартиб асосида ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
https://t.me/SamarqandMET_Axborot