2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: 500 кВ кучланишли «Лочин» подстанциясида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди
  • 07.04.2026
  • 8

► Мазкур ўқув машғулотидан кўзланган асосий мақсад — фавқулодда вазиятлар юзага келганда тезкор ҳаракат қилиш, куч ва воситаларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда авария ҳолатларини қисқа фурсатда бартараф этиш бўйича амалий кўникмаларни оширишдан иборат бўлди.

► Машғулот давомида шартли равишда юзага келган фавқулодда ҳолатга тегишли хизматлар томонидан тезкорлик билан жавоб қайтарилди. Электр таъминотидаги узилишларни бартараф этиш, авария оқибатларини камайтириш ҳамда ҳудудда хавфсизликни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ўқув машғулоти якунида иштирокчиларнинг ҳаракатлари таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликлар кўрсатиб ўтилди ва келгусида уларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали 

http://t.me/AndijonMET_Axborot