

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 110 кВ кучланишли «Насос-2» электр узатиш ҳаво тармоғи режали техник кўрикдан ўтказилди.
⚡️ Кўрик жараёнида аниқланган камчиликлар асосида нуқсонли изоляторлар янгисига алмаштирилиб, фойдаланиш давомида ифлосланган изоляторлар эса тозаланди. Ушбу ишлар натижасида тармоқнинг техник ҳолати яхшиланиб, унинг ишончлилиги сезиларли даражада оширилди.
⚡️ Амалга оширилган тадбирлар истеъмолчиларга ишончли электр энергиясини етказиб бериш, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Шу билан бирга, профилактик назорат ишлари мунтазам давом эттирилиб, электр узатиш тармоқларининг барқарор ишлаши таъминланмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!
https://t.me/NamanganMET_Axborot