2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Акциядорлик жамиятида Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
  • 09.04.2026
  • 3

Бугун, 2026 йил 9 апрель куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг кичик мажлислар залида Соҳибқирон Амир Темур бобомиз таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 

Тадбирни Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.А.Назиров очи бериб, "Темур тузуклари" асариниг тарихий аҳамияти ва давлат бошқаруви йўналишида ҳанузгача катта қизиқиш билан ўрганилатётгани эътироф қилди. 

Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ижодкор ва олима, фалсафа фанлари доктори Шаҳло Аҳророва ҳам иштирок этиб, Амир Темур шахси ва унинг Марказий Осиё давлатларининг давлатчилик тарихидаги аҳамияти ҳақида сўзлаб берди. Айниқса, Темурийлар давлатидада илм-фан ва ижод аҳли учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот бериб, ЖАСОРАТ мавзуларида фикр-мулоҳазалар билдирди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati