
Жорий йилнинг 7 апрель санасида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида Давлатимиз раҳбари жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари суриб, давлат ташкилот ва идораларига бир қатор вазифалар қўйди.
⚡️ Шу муносабат билан, энергетика соҳаси ёш муҳандислари иштирокидаги тадбирлар самарадорлигини ошириш, жисмоний тарбия ва спорт ўйинлари тарғиботини кичайтириш мақсадида, мавжуд анъанага содиқ қолган ҳолда, бугун ва эртага Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги “Энергетиклар сиҳатгоҳи” дам олиш масканида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти “Бошқарув раиси кубоги-2026” спорт мусобақаси бўлиб ўтади. Кеча қуръа ташлаш, гуруҳлараро саралаш босқич ўйинлари ўтказилди.
⚽️ Мусобақаларда Акциядорлик жамияти раҳбарияти ва мутахассислари, шунингдек, магистрал электр тармоқлари филиалларидан 18 та спорт жамоалари иштирок этишмоқда.
✔️ Эслатиб ўтамиз, мусобақа ўйинларини Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерациясидан таклиф этилган ҳакамлар бошқариб, мусобақа Бирлашган касаба уюшума қўмиталари ҳомийлигида ташкил этилган.
✍️ Одилжон Воҳидов, Акциядорлик жамияти «спорт тарғиботчиси»
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati