2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги: 2025 йилда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини индексининг якуний натижалари
  • 13.04.2026
  • 2

2025 йилда ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати 43 тага етказилди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан идоравий ҳужжатларни қабул қилишда очиқликни таъминлаш тамойилига қатъий риоя қилиниши устидан таъсирчан назорат ўрнатиш механизмлари янада такомиллаштирилди.

► 2025 йилда Парламент палаталарининг барча мажлислари ва ҳудудий Кенгашлар томонидан ўтказилган 559 та сессиялар, шунингдек, илмий кенгашларнинг 2.079 та докторлик илмий даражалари ҳимояси жараёнлари телеканаллар ва Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилди.

► Давлат идоралари ва ташкилотларининг очиқликка масъул бўлган 146 нафар ходимлари учун хорижий экспертлар иштирокида 7 та ўқув курслари ташкил этилди.

Агентликнинг давлат хизматчиларини онлайн режимда ўқитишга мўлжалланган “E-learning” электрон платформасидаги интерактив модуллар сони 14 тага етказилди.

⇒ Мазкур платформа орқали давлат идораларининг 1320 нафар (820 нафар республика ва 500 нафар маҳаллий) ходимлари ўқитилиб, уларга махсус сертификатлар тақдим этилди.

⇒ ПФ-154-сон Президент Фармонига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги 2022 йилдан бошлаб ҳар йили  “Очиқлик индекси” асосида баҳолаб келинмоқда.

2025 йил якунлари бўйича ўтказилган бу йилги баҳолашда 97 та вазирлик, идора, муассаса ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти қамраб олинди. Баҳолаш жараёни 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида амалга оширилди.

 ✔️ Якуний натижаларга кўра, 66 та давлат органи «яшил», 22 таси «сариқ» ва 9 таси «қизил» самарадорлик кўрсаткичларини қайд этди.

2022 йилдаги, яъни илк  баҳолаш кўрсаткичлари билан таққослаганда «яшил» тоифадагилар 3,5 баробарга кўпайган бўлса, «сариқ» тоифадагилар 2 баробар ва «қизил» тоифадагилар 3 баробарга камайган.

⚡️ Очиқлик бўйича энг юқори самарадорлик кўрсаткичлари “Навоий кон-металлургия комбинати”, «Ўзбекгидроэнерго» ва «Ўзавтосаноат» АЖлари, Транспорт назорати инспекцияси, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан қайд этилди.

♦ Республика даражасидаги ташкилотлардан — Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, ҳудудий миқёсда эса Андижон вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари энг паст кўрсаткичларни қайд этиб, «қизил» тоифада баҳоланди.

Агентлик томонидан келгусида баҳолаш жараёнларини қуйи тизимларда ҳам амалга ошириш кўзда тутилган. 
Жумладан, 2026 йил 2-ярмидан синов тариқасида Навоий вилоятининг туман ва шаҳар ҳокимликлари, ташкилотлари фаолияти очиқлиги даражасини index.anticorruption.uz платформасида баҳолаш режалаштирилмоқда.

✍️ Манба 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati