2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БОШҚАРУВНИ РАҚАМЛАШТИРИШ: ERP FI IFRS йўналишида халқаро тренинг ташкил этилди
  • 15.04.2026
  • 8

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «UzAssets» АЖ ҳамда халқаро консалтинг компанияси — PwC ҳамкорлигида молиявий бошқарувни рақамлаштиришга қаратилган ERP FI IFRS мавзусида онлайн тренинг ўтказилди.

Мазкур тренинг давлат улуши мавжуд корхоналарда молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш, шунингдек, замонавий ERP тизимлари орқали молиявий жараёнларни трансформация қилишга қаратилган кенг қамровли билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилди.

Тренинг давомида ERP тизимларини жорий этишнинг стратегик аҳамияти, IFRS талабларига мос молиявий ҳисоботларни шакллантириш, бизнес жараёнларни автоматлаштириш ва шаффофликни ошириш ҳамда йирик трансформация лойиҳаларида рискларни бошқариш масалалари батафсил ёритилди. 

Алоҳида таъкидланганидек, ERP трансформацияси нафақат технологик янгиланиш, балки корхоналарда бошқарув ёндашувларини тубдан ўзгартирувчи стратегик жараён ҳисобланади. Мазкур тренинг орқали иштирокчилар халқаро тажриба асосида ERP тизимларини жорий этиш, молиявий ҳисоботларни оптималлаштириш ҳамда бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича илғор ёндашувлар билан танишдилар.

Ушбу ташаббус мамлакатимизда давлат корхоналарини трансформация қилиш, уларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ва халқаро молия бозорларига интеграциясини жадаллаштириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

✍️ Ахборот Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритиш бўлими тақдим этган маълумотлар асосида тайёрланди.

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati