

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида “Электр энергетика соҳасида меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқарув тизими тўғрисидаги Низом”га мувофиқ ҳар ойнинг иккинчи сешанба куни “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирлари тизимли равишда ўтказиб келинмоқда. Ушбу тадбирлар хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда иш олиб бориш, меҳнат шароитини яхшилаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
2026 йил апрель ойида ўтказилган “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирига Филиал томонидан буйруқ асосида масъуллар бириктирилиб, «Ўзбекистон», «Ўзгариш», «Повулғон», «Фарғона», «2-А» ва «Сокин» подстанциялари гуруҳ ҳамда хизмат бўлимларида жойига чиққан ҳолда назорат ва тушунтириш ишлари амалга оширилди:
⚡️ 2026 йил давомида ушбу тадбирлар доирасида “Фарғона МЭТ” филиали хизмат, гуруҳ ва подстанцияларида ходимларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш, амалдаги қонун-қоида, йўриқнома ва стандартларга риоя этилишини таъминлаш, аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига
обуна бўлинг https://t.me/FargonaMET_Axborot