2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
«Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 17.04.2026
  • 31

⚡️БЎШ ИШ ЎРНИ: 

▶️ Капитал қурилиш ва умумий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозими.

❗️ТАЛАБЛАР:  Олий маълумотли, энергетика қурилиш-монтаж соҳасида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши, смета ҳужжатларни текшириш бўйича тажрибага эга бўлиши; Қурилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек, энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мукаммал билиши лозим; Мукаммал таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишлари бўйича смета ҳужжатларини текшириш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан тегишли хулосалар бера олиш тажриба-кўникмасига эга бўлиши лозим.

▪️ Мазкур бўш иш ўрнига ишга қабул қилинадиган номзод капитал қурилиш ва умумий ишлар йўналишида корхона фаолиятини самарали ташкил этиш ва бошқаришни амалга оширади.

▪️ Номзод ўз фаолияти давомида электр энергетика объектларида (35–110–220–500 кВ кучланишли подстанциялар ҳамда электр узатиш тармоқлари) олиб бориладиган капитал қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини режалаштиради, мувофиқлаштиради ҳамда уларнинг бажарилиши устидан доимий назоратни таъминлайди.

▪️ Шунингдек, лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, пудрат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, бажарилган ишларнинг ҳажми ва сифатини назорат қилиш, уларни белгиланган тартибда қабул қилиш жараёнларини ташкил этади.

▪️ Бундан ташқари, умумий хўжалик ишлари, моддий-техник таъминот, бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш ҳамда уларнинг техник ҳолатини яхшилаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.

 ❇️ МАНЗИЛ: Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, 3-мавзе, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 2-уй. Мўлжал: «Гулистон экстракт ёғ» АЖ корхонаси ёнида.

Мурожаат учун: 67-226-55-29, 97-277-88-82.

sirdaryo@uzbekistonmet.uz

Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади

Бошқа эълонлар:  «Бўш иш ўринлари» рукнида

▪️Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
▪️Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot