2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Хотин-қизлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: Ҳафтанинг ҳар жумаси — миллий либослар куни!
  • 17.04.2026
  • 12

Юртимизда миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва тарғиб этиш мақсадида ҳар жума куни “Миллий либослар куни” деб эълон қилинган.

✍️ Батафсил 

Шу муносабат билан “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали жамоаси ушбу ташаббусни фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ходимлар ҳар жума куни миллий либосларда иш фаолиятини олиб бориб, ўзбекона анъаналаримизга ҳурмат ва эътибор намоён этмоқдалар.

Миллий либослар — бу нафақат кийим, балки халқимизнинг бой тарихи, маданияти ва ўзига хослигини акс эттирувчи бебаҳо меросдир.

Филиал жамоаси ушбу эзгу ташаббус орқали миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, жамоада бирдамлик ва фахр туйғусини янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали — миллий қадриятларга содиқ ва ҳар доим фаол жамоа!

Миллийлигимиз — фахримиз! 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! 

http://t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot