
Диққат, эълон! Акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари ўртасида ижтимоий сўров ўтказилади!
Маълумки, барча техник-муҳандислик йўналишида фаолият юритаётган ташкилот ва корхоналар ўз персоналининг билим-савиясини ошириб бориш учун мунтазам равишда ўқув-малака курслари, хорижий ҳамда маҳаллий мураббийлар иштирокида малака ошириш дастурлари, ўқув машғулотлари, хавфсизлик техникаси ойлиги доирасида турли тадбирлар ўтказиб боришади.
✅ Мақсад битта — хавфсиз меҳнат шароити яратиш ва меҳнат самарадорлигини ошириш.
⚡️ Худди шу каби ишлар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан ҳам доимий равишда амалга ошириб борилади. Мисол учун, VIDEODARSLAR VA TEST-SINOV MASHG‘ULOTLARI — uzbekistonmet.uz номли телеграм канали ташкил этилган. Унда Акциядорлик жамиятимиз мутахассислари турли йўналишдаги мавзуларда видеодарслар ўтиб, кейин улардаги билимларни мустаҳкамлаш учун тест топшириқларини эълон қилиб боришмоқда.
► Шунингдек, расмий веб-сайтимизда “ТАРМОҚ ИЛМИЙ-ТЕХНИК КЕНГАШИ” номли рукн таъсис этилган бўлиб, унда Акциядорлик жамиятининг илмий кенгашлар ҳамда олий ўқув юртлари билан ҳамкорлигига оид маълумотлар юкланиб борилади.
► Магистрал электр тармоқлари филиалларида мунтазам равишда ўтказиб келинадиган “Махсус ўқув-тактик машғулотлар”, “Хавфсизлик техникаси ойлиги”, “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”, “Хавфсизлик техникаси куни” номли қатор тадбирлар юқоридаги фикримиз исботи.
Аммо...
Билим-малака оширишида инсон омили, яъни уни ўз устида ишлаши, билим-кўникмаларини ошириб боришга интилиши — якуний мақсад натижасига катта таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади. Шу боис, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан ИЖТИМОИЙ СЎРОВ ўтказилиб, мутахассислар унинг натижасига қараб ўз фаолиятининг самардорлигини ошириш ниятидалар.
⁉️ Сўров аноним равишда бўлиб, бир саволга бир нечта жавоб бериб иштирок этиш мумкин, иштирокчилар ҳақидаги маълумотлар сақланмайди, фақат ижтимоий сўров натижалари таҳлил қилиниб, келгусидаги иш-режаларга таҳрир киритилиши мумкин.
❗️Акциядорлик жамиятининг барча ишчи-ходимларини ушбу сўровномада фаол иштирок этишларини сўраб қоламиз.
♦ АНОНИМ СЎРОВНОМАДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ШУ ҲАВОЛАНИ БОСИНГ


‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати