
Эртага, 22 апрель куни соат 00:00 дан соат 05:00 гача Тошкент шаҳар Олмазор туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар кузатилади.
Олмазор туманининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВ кучланишли «Сағбон» подстанциясида модернизация дастури доирасида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Таъмирлаш ишларини хавфсиз олиб бориш ҳамда юкламани тенг тақсимлаш мақсадида, қисқа муддатли электр таъминотида узилишлар кузатилади.
Олмазор туманининг: «Ислом ота», «Қичқириқ», «Олтинсой», «Пахта», «Чуқурсой», «Янги Тошкент», «Мояриқ», «Аҳил», «Элпарвар», «Бўстонобод», «Табассум», «Тепагузар», «Истиқбол», «Шодиёна», «Ғалаба» ҳамда «Беруний» МФЙларининг айрим ҳудудларида.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз.
Мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраймиз.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг!