

Бугун, 23 апрель куни пайшанба — "Ёшлар куни" доирасида "Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали директори Зафар Рашидович Болтаев ҳамда Қарши шаҳар прокурори Собиржон Номозович Темиров билан биргаликда Қарши шаҳридаги 43-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан очиқ мулоқот ўтказишди.
Учрашув давомида ўқувчи ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, хорижий тилларни ўрганиш ҳамда спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитларни ўрганиб керакли ҳақидаги маслаҳатлар билан бўлишишди ва эсдалик совғалари билан тақдирлашди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни мамлакатимизда “Ёшлар куни” сифатида белгиланиши ёш авлодга қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин ифодасидир.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmat
❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ