2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Германиянинг KfW тараққиёт банки билан техник учрашув бўлиб ўтди
  • 24.04.2026
  • 24

2026 йил 21-22 апрель кунлари Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Германиянинг KfW тараққиёт банки ўртасида техник учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда томонлар тариф сиёсати, компенсация механизмлари, энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, пилот лойиҳалар, ер масалалари ҳамда техник модернизацияга оид ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилди.

Томонлар, айниқса, подстанцияларни эксплуатация қилиш ва нарх белгилаш соҳасида тажриба алмашиш муҳимлигини таъкидлади.

“ЎзМЭТ” АЖ ва KfW ўртасидаги ҳамкорлик давом этмоқда.

Халқаро ҳамкорлик шўбаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati