2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ИННОВАЦИЯ АМАЛИЁТДА: Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлов бўлинмалари учун янги ишланмалар тақдимоти бўлиб ўтди
  • 24.04.2026
  • 4

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлов бўлинмалари учун замонавий технологиялар асосида яратилган ҳамда қўриқлаш ва хавфсизликни таъминлашда зарур бўлган янги ишланмалар тақдимоти бўлиб ўтди.

✅ Тақдимотда шу соҳада фаолият юритаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчи компания вакиллари ҳамда Акциядорлик жамияти мутахассислари иштирок этишди.

⇒ Эслатиб ўтамиз, Акциядорлик жамияти тасарруфида 60 341 МВА тўла қувватга эга 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли 1672 та подстанциялар мавжуд бўлиб, уларда малакали идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлов бўлинмалари ходимлари меҳнат фаолияти юритади. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati