
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг расмий логотипини ишлаб чиқиш бўйича “ЭНГ ЯХШИ КОРПОРАТИВ ЛОГОТИП” танлов ўтказиш тартиби ва шартлари эълон қилинди. Яратиладиган логотипда албатта барча ҳарфлари бош харфлар билан ёзилган “NEGU” (National Electric Grid of Uzbekistan) аббревиатураси бўлиши шарт. Ушбу ёзув композициянинг марказий қисмида ёки унинг ажралмас элементи сифатида ифодаланиши лозим.
Мазкур танлов Жамиятнинг замонавий корпоратив имижини шакллантириш, визуал идентификациясини янгилаш ҳамда ходимларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Танлов комиссиясининг якуний қарорига асосан энг юқори балл тўплаган ва ғолиб деб топилган лойиҳа муаллифи (ёки ижодий жамоаси) 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофоти билан тақдирланади.
Ғолиб деб топилган лойиҳага нисбатан барча мутлақ эгалик ҳуқуқлари (фойдаланиш, кўпайтириш, тарқатиш, намойиш этиш, қайта ишлаш ва тижорат мақсадларида қўллаш) мукофот пули тўланган вақтдан бошлаб тўлиқ ва муддатсиз равишда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ихтиёрига ўтади. Муаллиф ва Жамият ўртасида мутлақ ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида икки томонлама шартнома имзоланади.
Батафсил маълумотлар Низомда тақдим этилган (пдф)
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати