

Бугун, 2026 йил 29 апрель куни соат 15:00 дан 15:30 гача «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси (Комиссия) чуқур касбий билим, юксак интеллектуал қобилият ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган ходимларнинг ўсиши, кадрларнинг қўнимсизлигини олдини олиш ҳамда салоҳиятли, шу билан бирга, меҳнат самарадорлиги юқори бўлган ходимларни бир нечта даража юқори лавозимга ўтказиш юзасидан суҳбат ўтказди.
❗️ Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати