

Жорий йилнинг 7 апрель санасида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган қатор ташаббуслар илгари сурилди ҳамда давлат ташкилот ва идораларига ёшлар билан ишлаш ва оммавий спортни ривожлантириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.
⚡️ Шу муносабат билан, энергетика соҳаси ёш муҳандислари иштирокидаги тадбирлар самарадорлигини ошириш, жисмоний тарбия ва спорт ўйинларини кенг тарғиб этиш мақсадида, мавжуд анъанага мувофиқ "Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиалида спорт мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақа жорий йил 28 апрель санасида старт олди. Дастлаб туманлар кесимида саралаш босқичлари ўтказилиб, финал ўйинлари 8 май куни "Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиалида бўлиб ўтади. Қуръа ташлашдан сўнг гуруҳ босқичи ўйинлари ўтказилмоқда.
⚽️ Мусобақаларда Филиал раҳбарияти ва мутахассислари, шунингдек, подстанция ходимларидан иборат жами 17 та жамоа туманлар кесимида иштирок этмоқда.
⇒ Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташкил этилган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmat
❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ