2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
uza.uz — Феруз Қурбонов: Ҳар бир мурожаат жойида ҳал этилади
  • 30.04.2026
  • 5

Бугунги кунда энергетика соҳасида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш, мавжуд муаммоларни жойида ўрганиш ва тезкор ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан сайёр қабуллар мунтазам равишда ташкил этилмоқда.

Бугун пойтахтимизда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Феруз  Қурбонов иштирокида галдаги сайёр қабул ўтказилди. Тадбир давомида у фуқаролар билан мулоқот қилиб, энергетика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, тизимни модернизация қилиш ва аҳолига сифатли электр энергиясини етказиб бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

–Бугунги кунда ҳар бир мурожаатга жиддий ва масъулият билан ёндашиш биз учун устувор вазифа ҳисобланади. Энергетика тизимидаги ҳар бир масала фуқаролар ҳаётига бевосита таъсир қилади. Шу боис, биз мурожаатларни фақат қабул қилиб қолмасдан, балки уларни жойида ўрганиш ва имкони бўлган ҳолларда зудлик билан ҳал этишни мақсад қилганмиз. Агар масала қўшимча ўрганишни талаб этса, у ҳолда албатта назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ечим топилади, – деди Ф.Қурбонов.

Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган масалалар, жумладан электр таъминотидаги узилишлар, янги иш ўринлари яратиш, инфратузилмани яхшилаш ва бошқа ижтимоий масалалар юзасидан мурожаатларини билдирди.

Тадбир давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда қайд этилиб, масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқиш ва амалий чоралар кўриш учун назоратга олинди.

Жамият ахборот хизмати маълум қилганидек, ташкилот томонидан аҳоли билан очиқ мулоқотни кучайтириш, муаммоларни жойида ҳал этиш ҳамда тизимда шаффофликни таъминлаш мақсадида сайёр қабуллар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: https://uza.uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati