2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 500 кВ кучланишли Л-510 электр узатиш ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 01.05.2026
  • 16

“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан юқори кучланишли электр тармоғида бажарилган иш жараёнида: линиядаги симарқонлар ораларига симларни бир-биридан ажратиб турувчи тиргак (распорка) ўрнатиш, RG-400 турдаги тортиб турувчи тросларни тортиш ва созлаш, шунингдек, уларни таъмирлаш ишлари бажарилди.

⚙️  Мазкур техник тадбирлар электр узатиш тармоғининг механик мустаҳкамлигини ошириш, симлар орасидаги меъёрий масофани сақлаш ҳамда линиянинг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.

⚡️Барча ишлар мутахассислар томонидан белгиланган тартиб асосида ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда олиб борилмоқда. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

https://t.me/SamarqandMET_Axborot