

БИР АСР: Миллий энергетика
⁉️ ЎЗБEКИСТОНДА ЎРНАТИЛГАН ДАСТЛАБКИ ТРАНСФОРМАТОР БУДКАЛАР ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
⚡️ Бугунги ҳаётимизни электр энергиясиз тасаввур этиб бўлмайди...
⚡️ Буни қарангки, Туркистон ўлкасига электр таъминотининг дастлабки ускуна-жиҳозлари, умуман олганда ушбу атаманинг ўзи ҳам ХХ асрнинг бошларида кириб келган.
⇒ 1917 йилгача Чор Россияси мустамлакаси остида бўлган Ўзбекистонда йилига ўртача 3,3 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.
⇒ 1920–1930 йилларга келиб дизель ёқилғисида ишлайдиган электр станциялари Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва бошқа шаҳарларда қурилган.
⇒ 1926 йилнинг 1 май санасидан «Бозсуй» гидроэлектр станцияси ишга туширилган. Суратдаги трансформатор будка айнан шу гидроэлектр станцияга хизмат қилган.
▶️ Батафсил
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати