

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Подстанциялар хизмати Чуст устачилик бўлаги мутахассислари томонидан 110/35/10 кВ кучланишли «Олмос» подстанциясида муҳим таъмирлаш ишлари муваффақиятли бажарилди.
⚡️ Мазкур ишлар доирасида подстанциянинг техник ҳолатини яхшилаш, ишончли ва узлуксиз электр таъминотини таъминлаш асосий мақсад қилиб олинди.
Таъмирлаш жараёнида:
▪️ подстанциянинг эстетик ҳолати яхшиланди, ҳудуд тартибга келтирилди;
▪️ электр қурилмаларидаги диспетчерлик атамалари қайта ёзилиб, янгиланди;
▪️ жиҳозлар кўрикдан ўтказилиб, уларнинг самарали ишлаши учун зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.
⇒ Ушбу бажарилган ишлар натижасида юқори кучланишли энергетика объектининг ишончлилиги ва хизмат кўрсатиш сифати янада оширилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!
https://t.me/NamanganMET_Axborot